http://prod1.cnmi_ca.iostructure.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2019/07/31/newsbrief-01

Суриядан қайтарилган қозоқ аёли 5 йиллик қамоққа ҳукм қилинди

Карвонсарой

АҚТЎБЕ, Қозоғистон – Ақтўбе шаҳар суди Суриядан қайтган аёлни 5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди, деб хабар берди «Фарғона Ньюс» жума (26 июль) куни.

29 яшар Зарина Акмалаева терроризмни тарғиб қилиш ва диний адоват қўзғашда айбланиб, қамоққа ҳукм қилинган биринчи қозоқ аёлидир.

Акмалаева қозоқ ҳарбийлари томонидан «Жусан» (Аччиқ шувоқ) операцияси доирасида Қозоғистонга эвакуация қилинган. Ушбу операция доирасида «Ислом давлати»нинг инқирозидан сўнг Сурияда қолиб кетган радикал қозоқ фуқаролари ва уларнинг қарамоғидагилар оммавий равишда ватанига қайтарилган эди.

Май ойида 231, январда эса 47 нафар қозоғистонлик ватанига қайтарилган.

Акмалаева ва унинг (биттаси Сурияда туғилган) икки нафар қизи май ойида эвакуация қилинганлар қаторида бўлган.

Акмалаева Сурияга жангарилардан бирининг аёли сифатида эмас, мустақил равишда борган. Радикаллашган аёл 2014 йилда биринчи қизи ва синглиси билан Сурияга йўл олганди.

У Суриядан онасига жиҳод чақириғини ўз ичига олган бир нечта видео ва аудиоёзувларни жўнатган. Ҳукумат маълумотларига кўра, юборилган файллар ичида террористик мазмундаги материаллар бўлган.

Акмалаева ўз айбини тан олган ва қилмишидан пушаймон бўлган.

Ҳукумат идоралари унинг қизларини кимга топшириш масаласини ҳал қилмоқда. Судланувчининг синглиси қаерда экани номаълум.

Сизга мақола ёқдими?
1
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha